Бир йилда Ўзбекистонда 16,8 минг ёлғиз кекса ва ногиронлар ҳисобга қўйилди

Дата: 16:23, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда 16,8 минг ёлғиз кекса ва ногиронлар ҳисобга қўйилди. Булардан 15,7 мингига уйда ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги коллегиясининг ишчи йиғилишида келтирилди. Вазирликнинг Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат бозори назорати бошқармаси мутахассисларига кўра, 2015 йил мамлакатда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди ва ишларнинг асосий қисми ушбу йўналишда амалга оширилди.

Бошқарма маълумотларига кўра, ойига 4,2 минг ёлғизлар бепул озиқ овқатлар тўплами билан таъминланди. 1569 ёлғиз пенсионерлар санатория ва дам олиш уйларида соғломлаштирилди.

Ҳозирда 670 ёлғиз кекса ва ногиронлар “Саховат” уйларида яшамоқда. 6,6 мингдан ортиқ ногиронлар, жумладан, ногирон болаларга “Мурувват” уй-интернатларида тиббий ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: