Бир йилда Ўзбекистонда 31,8 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди

Дата: 17:39, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда 31,8 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,1%га кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯИМдаги улуши 56,9%ни ташкил қилди (2015 йилда 56,5%).

2016 йилда кичик бизнес субъектлари томонидан 19 трлн 963,2 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ва бу умумий инвестициялар ҳажмининг 40,3% ташкил қилди. Бу эса 2015 йилдагига нисбатан 22,9% кўпдир.

Кичик бизнес томонидан 20 трлн 677,7 млрд сўмлик қурилиш ишлари (+15,6%) бажарилди (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 70,7%).

50 трлн 020,8 млрд сўмлик (+16,2%) саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди. 

Кичик бизнес томонидан республика чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 89,6% ёки 78 трлн 867,4 млрд сўми (+17,7%) шакллантирилди, $3 млрд 588,5 млн маҳсулот экспорт қилинди ва бу экспорт ҳажмининг 28,6% ташкил қилди, $5 млрд 655,9 млнлик маҳсулот импорт қилинди (46,7%).

Кичик бизнес автомобил транспорти юк айланмасининг 85,5% (+8,2%) ва йўловчи айланмасининг эса 92,2% (+8,1%) таъминланди.

Тармоқда шунингдек, жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 78,1 фоизи ёки 10 млн 392,5 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди, шу жумладан, банд бўлганларнинг

8 млн 212,1 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 2 млн 180,4 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: