Бир йилда Ўзбекистонда аёллар учун 404,1 мингдан зиёд иш жойлари ташкил қилинди

Дата: 20:20, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда аёллар учун 404155 иш жойлари ташкил қилинди. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Аёллар қўмитасининг ҳисобот йиғилишида келтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Булардан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 156276 иш жойи, касаначиликни ривожлантириш орқали 94112, фермер хўжаликларини ривожлантириш натижасида 52149 иш жойи ташкил қилинди.

Аёлларни қўллаб қувватлаш мақсадида банклар томонидан 1 трлн 255,035 млрд сўм ажратилди.

Ўзбекистон Аёллар қўмитасининг ташаббуси билан ҳамкорлар билан биргаликда 94% коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилди. Бизнес очишни истаган 6148 битирувчи учун 5млрд 115,7 млн сўм ажратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: