Бир йилда Ўзбекистонда кичик бизнес субъектлари сони 5,7% ўсди

Дата: 22:01, 18-01-2016.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 январига келиб Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 207104 донага етди, бу эса 2015 йил бошидагига нисбатан 5,7% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, 2015 йилда 26,9 минг янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.
2015 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши 38,9 % (2014 йилда – 34,8 %), чакана савдо айланмасида – 87,1 % (86,3 %), хизматлар соҳасида – 55,7 % (51,5 %), пуллик хизматлар ҳажмида – 50,8 % (48,6 %), юк ташиш ҳажмида – 53,1 % (50,9 %), йўловчи ташиш ҳажмида – 88,0 % (85,6 %) ва бандликда – 77,9 % (77,6 %) ташкил этди.
2015 йилнинг январ-декабр ойларида улар томонидан иқтисодиётга 14789,3 млрд сўмлик инвестициялар киритилди. Бу республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 36,3%ни ташкил этади. Шунингдек, 2015 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб`эктлари томонидан 17015,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 67,2%) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4%га ўсди.
$1=2821,43 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: