Бир йилда Жиззах фермерларига 138 дона техника лизингга берилди

Дата: 21:59, 05-02-2016.

Жиззах. 5 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Жиззах фермерларига қиймати 14,6 млрд сўмлик 138 дона техника лизингга берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ускуналар “Ўзкишлокхўжаликмашлизинг” лизинг компаниясининг вилоят филиали томонидан берилган.

Бу ердан маълум қилишаларича, лизинг шартлари Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Мазкур ҳужжатда машина трактор паркларига, фермер хўжаликларига трактор ва ўрим-йиғим техникалари лизинг шартларига кўра, 15 фоизини бўнак сифатида тўлаш билан етказиб берилиши, 85 фоизи Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма томонидан қарз маблағлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.

Филиал ана шу имтиёзли шарт билан фермерлар ва қишлоқ хўжалик корхоналарига “Т-7060”, “ORION-630с”, “ТС-6.140”, “ТД-5.110” русумидаги ҳайдов тракторлари, “Dominator-130” ва “Tukano-320” русумидаги ғалла ўриш комбайнлари каби 54 турдаги қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бермоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: