Бирданига икки ўзбек автомобили Россиядаги энг арзон хориж автолари рўйхатига кирди
Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ravon R2 ва Ravon Nexia ўзбек автомобиллари июнда Россиядаги энг арзон хориж автолари рўйхатига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
РФдаги энг арзон 5 енгил автомобилларнинг ушбу рейтинги Daily-Motor автонашри томонидан автомобиль компанияларининг Россия автомобиль бозоридаги 2018 йил июн ҳолатига кўра нарх-наволарининг ойлик таҳлили асосида тайёрланди.
Ушбу рейтингнинг етакчиси, олдинги ойларда бўлгани каби, GM-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган Ravon R2 компакт хетчбеки бўлди. Россияда 85,1 от кучига эга бўлган бензинли двигателли автомат тезлик узатиш қутисига эга ушбу модел 439 минг рубл баҳога сотилмоқда. Ravon R2 автомат тезлик узатиш қутисига эга энг арзон автомобиль ҳамдир.
Рейтингдаги иккинчи ўринни ҳам ўзбек автомобили эгаллаган. Бу ўринни Ravon Nexia седани (1,5 литрлик атмосфера бензинли двигателли версия учун 449 минг рубл) олди.
Биринчи учталикка хитойнинг Brilliance H230 седани (459 минг 900 рубл) якун ясади. Тўртинчи ва бешинчи ўринларни Хитойнинг Datsun on-DO ва FAW Oley седанлари эгалладилар (навбати билан 461 ва 491 минг рубл).
Эслатиб ўтамизки, Ravon бренди май, апрел ва март ойларида ҳам ушбу рейтингнинг етакчиси бўлган эди.
1 рубль = 126,58 сўм
Сурат манбаи: https://www.vladtime.ru/automedia/635610