Биринчи чоракда “Dori-Darmon” 58,646 млрд сўм миқдорда соф фойда олди

Дата: 16:17, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чорагида “Dori-Darmon” акционерлик компанияси 58,646 млрд сўм миқдорда соф фойда олди, бу прогноздагидан деярли 24% ошиқ (47,389 млрд сўм), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар компания кузатув кенгаши ҳисобот йиғилишида эълон қилинди.

Шунингдек, ўтган йилга нисбатан умумий товар айланмаси ўсиши 23,8%, ялпи фойда ошиш кўрсаткичи 11%, соф фойда кўпайиши 20,6% ташкил этгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамизки, “Dori-Darmon” АК Ўзбекистондаги етакчи дори воситалари етказиб берувчидир. Унинг таркибига 8 акционерлик жамиятлари, 12 МЧЖлар таркибидаги 17 улгуржи омборхона, 15 назорат-таҳлилий лаборатория, республиканинг барча ҳудудларидаги 1327 аптека муассасалари, жумладан, ҚВП қошидаги 782 филиаллар киради.

$1 = 2527,58 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: