Биринчи чоракда Хоразм вилоятида 5 минг Damas ва Orlando автомобиллар чиқарилди
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Жорий йилнинг биринчи чорагида “Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси” МЧЖ конвейридан 4,811 Damas автомобил ва 204 та Chevrolet Orlando модели чиқди, дея хабар беради 12news.uz.
Қайд этиш керакки, 2014 йилнинг 4-чорагида корхона Damas автомобилларини тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ўтказилади. Йилиги 40 минг минивен ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ушбу лойиҳага $55,5 млн сармоя киритилади. Бундан ташқари, жорий йилда Damas автомобилларини ишлаб чиқаришни локализация қилиш бўйича қиймати $8,3 млнлик беш инвестицион лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Chevrolet Orlando оилавий автомобилини йиғиш лойиҳаси эса Хоразм вилоятида жорий йилнинг март ойида бошланган эди, деб ёзади нашр.