Биринчи чоракда нобанк кредит ташкилотларининг активлари деярли ярмига ўсди

Дата: 11:38, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистон нобанк кредит ташкилотларининг активлари 2015 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 46% ўсиб, 123,7 млрд сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Нобанк кредит ташкилотларининг кредит портфелидаги қолдиқлар бир йил давомида 50% кўпайиб, 109,2 млрд сўмдан ошди, ялпи капитали эса 41% кўпайиб, 90,5 млрд сммга етди”, – деб таъкидлашди Марказий банкда.

Эслатиб ўтамизки, бугунда республикада 28 микрокредит ташкилотлари ва 45 ломбард фаолият юритмоқда. Қонунчилика кўра, нобанк кредит ташкилотлари аҳолидан киритма ва омонатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас, улар асосан ўз маблағлари ҳисобига микромолия хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: