Биринчи чоракда “Ўзқурилишматериаллари” АК соф фойдаси деярли чоракка қисқарди
Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи уч ойида “Ўзқурилишматериаллари” АК соф фойдаси 24,5% қисқариб,102,5 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фойда камайганига қарамасдан маҳсулот ишлаб чиқариш 4,6% ўсди. Хусусан, цемент чиқариш ҳажми 2,7%, қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш 19,7%, керамик плитка ишлаб чиқариш 6,3 бараварга, девор материаллари ишлаб чиқариш 53,6%,ойна буюмлар ишлаб чиқариш 17,8% кўпайди”, – деб таъкидлашди “Ўзқурилишматериаллари” АК матбуот хизматида.
Маҳсулот экспорти $15,8 млн ошиқни ташкил қилди (3,5% ўсиш). Йирик корхоналар томонидан 15,4 млрд сўм капитал киритмалар ўзлаштирилди.
Умуман, жорий йилда қиймати $67,6 млнлик 13 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.