Биринчи чоракда Ўзбекистон 700 кмдан зиёд автомобиль йўлларини таъмирлади

Дата: 18:22, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 700 кмдан зиёд умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган муддатда инвестиция дастурлари бўйича 59,7 млрд сўмлик йўл ишлари бажарилди. Қиймати 9,4 млрд сўмлик капитал таъмир ишлари бажарилди. Жорий таъмир ва эксплуатация бўйича 195,3 млрд сўм ўзлаштирилди”, - деб таъкидлашди Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизматида.

Бугунда вилоятларда йўллар ва кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Бу ишларни автойўлчилар ҳокимиятлар билан бирга амалга оширмоқда. Масалан, йил бошидан бери Қорақалпоғистонда 103,6 км йўллар, Андижон вилоятида 128,3 км, Бухоро вилоятида 94,3 км, Жиззах вилоятида 77,3 км, Тошкент вилоятида 97,6 км йўллар таъмирланди. Бу йўналишда энг кичик кўрсаткич пойтахтга тегишли бўлиб, 26 кмга тенг. Республика бўйича ушбу рақам 1,2 минг км автойўлларни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: