Биринчи чоракда Ўзбекистон аҳолисининг ялпи даромадлари 43,2 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 16:29, 17-04-2018.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-мартида Ўзбекистон аҳолисининг ялпи умумий даромадлари ҳажми 43,2 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг бошланғич маълумотларига кўра, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 1,3 млн сўмдан даромад тўғри келди.

Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳолининг умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 110,6%ни, аҳоли жон бошига умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,8%ни ташкил этди.

“Аҳолининг умумий даромадига пул даромадлари ва натура шаклидаги даромадлар киради, ҳамда доимий асосда, такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган тушумлардан таркиб топади”, - деб таъкидланади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

$1=8077,26 сўм

Сурат манбаи: https://yvision.kz/post/113851

Янгилик билан ўртоқлашиш: