Биринчи чоракда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 575 минг йўловчини ташиди

Дата: 09:36, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Биринчи чоракда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) 575 минг йўловчини ташиди, бу ўтган йилнинг муқобил даврига қараганда 100,4%ни ташкил қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания ҳисоботига асосланган ҳолда.

Олис хориж ҳаво линияларида 188 минг пассажир, МДҲ йўналишларида 261 минг йўловчи ташилди. Маҳаллий линияларда 125 минг пассажир компания хизматларидан фойдаланди. Бу ўтган йилдагига қараганда 10 мингтага кўпдир.

Пассажир ўриндиқларининг бандлиги 70,97%, тижорат бандлиги 53,58% ташкил этиб, ўтган йилги даражада қолди. Жами 5549 рейс бажарилди (+55%). Бундан 1394 рейс олис хорижга амалга оширилиб, улар сони 61 рейсга кўпайди. МДҲ йўналишлари бўйича 1998 рейс, маҳаллий ҳаво линияларида 2157 рейс бажарилди (+104 рейс), дейилади ҳисоботда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: