Биринчи чоракда Ўзбекистон олтин савдоси бўйича жаҳон етакчисига айланди
Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – World Gold Councilг (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботига кўра, 2019 йил январ-март ойларида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёдаги етакчига айланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳисоботга кўра, бу давргача Ўзбекистон 6 тоннаю 200 кг олтин сотган.
Сотиш бўйича иккинчи ўринни Монголия эгаллади. У 3,4 тонна олтин, учинчи ўринни эса 1 тонна олтин сотган Тожикистон эгаллади.
Россия эса энг катта олтин импортчиси бўлди. Россия Марказий банки 55,3 тонна олтинга эга бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Туркия (40 тонна) ва Хитой (33 тонна) эгаллади.
Апрел ойида Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилга қадар 80 тонна олтинни хориж давлатларига экспорт қилишни режалаштираётганини эълон қилди. Бу 2018 йилга нисбатан 10 тоннага кўпдир. Давлат ғазнаси 80 тонна олтин экспортидан 3,4 миллиард долларга эга бўлади.
Сурат манбаи: ca-news.org