Биринчи чоракда “Ўзбекистон темир йўллари” 16,6 млн тонна юк ташиди

Дата: 11:57, 01-05-2015.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК 16,6 млн тонна юк ташиди. Бу эса, 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 670 минг тонна ёки 4,2% кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида компания томонидан ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди. Ширкат бош менежери ва бош инженери Шерзод Исматуллаевнинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида компания юк айланмаси ҳажми 4535 млн тн/кмга бажарилган.

Экспорт хизматлари ҳажми $78,3 млнни ташкил қилди (прогнозга +0,1%). Пассажир айланмаси ҳажми 1,3% ўсди ва 855,1 млн пассажир/кмга етди. 4,6 млн йўловчи ташилди ва бу ўтган йилгидан 188 мингтага кўп.

Компаниянинг саноат корхоналарида 69,1 млрд сўмлик (+7%) маҳсулот ишлаб чиқарилди. Йилнинг илк уч ойида 437 вагоннинг хизмат муддати узайтирилиб, 22 локомотив таъмирланди. 44,3 км темир йўл тикланди ва 20 км янгилари қурилди.

Локализация дастури доирасида компания 24 лойиҳани амалга ошириб, 7,9 млрд сўмлик маҳсулот чиқарди.

Мароқанд-Қарши йўлини электрлартириш лойиҳаси бўйича 2014 йилда темирбетон асос ва таянчлар ўрнатилиб, 220 ошиқ қаттиқ бруслар монтаж қилинди. 3,13 минг дона консоллар ўрнатилди (90%). Бугунда Мароқанд станциясидан Нигуз станциясига қадар 106 км электр тармоғи тортилди. Бу ерда созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: