Биринчи чоракда Ўзбекистонда 141,1 минг иш жойи яратилди

Дата: 17:53, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида Ўзбекистонда 141,1 минг иш жойи яратилди, уларнинг 62,6% ёки 88,3 минги қишлоқ жойларига тўғри келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида мамлакат Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнат вазирлиги вакиллари парламет қуйи палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилдилар.

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ 4,6 минг лойиҳа доирасида 28,6 минг иш жойи ташкил қилинган.

“2015 йил 1 январдан бошлаб микрофирма ва кчик корхоналар учун ижтимоий тўловнинг 25%дан 15%га пасайтирилиши янги иш жойлари ташкил этишни рағбатлантирди. Якка тадбиркорлик, ҳунармандчилик, фермер ва дехқон хўжаликлари, оилавий бизнес ривожи ҳисобига 112 минг 500 киши ишга жойлаштирилди”, - деди вазирлик бошқармаси бошлиғи Эркин Авезов.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида бандлик дастурининг бажарилиши муҳокама қилинган. Бу ерда режадаги 87,2 минг иш жойидан 11,4 минги яратилган.

Йиғилиш натижаларига кўра дастурнинг бажарилишига доир тегишли қарор қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: