Биринчи чоракда Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларига 1,533 минг ариза қабул қилинди

Дата: 10:54, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Биринчи чоракда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан интеллектуал мулкобъектларига (ИМО) 1,533 минг ариза қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентлик маълумотларига кўра, улар орасида ихтироларга оид 119 ариза, фойдали моделларга оид 39 ариза, саноат намуналарига оид 37 ариза, товар белгиларига оид 1245 ариза, ЭҲМ тааллуқли 80 ва маълумотлар базасига оид 2 ариза, селекция ютуқларига оид 11 ариза бор.

Бажарилган ишлар ҳажми 5 млрд 260,8 млн сўмни, булардан кўрсатилган хизматлар ҳажми 335,4 млн сўмни ташкил қилди.

1,680 ИМО бўйича давлат экспертизаси ўтказилди, давлат реестрларида 611 ИМО рўйхатга олинди, ИМО қўллаб-қувватлашга доир 495 қўриқлаш хужжатларининг муддатлари узайтирилиб, қондирилди.

Бундан ташқари, контрафакт маҳсулотлар айланмаси билан курашиш мақсадларида бозор ва савдо мажмуаларида ўтказилган текширишларда бунга оид 198 ҳолат аниқланди. Компакт дисклардаги қиймати 468 млрд 340,5 млн сўмлик 48,691 дона контрафакт аудиовизуал маҳсулотларни олиб қўйишга доир 52 52 эксперт хулосаси берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: