Биринчи чоракда ўзбекистоннинг энг йирик алоқа оператори соф фойда миқдорини 54,3% оширди

Дата: 12:51, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида “Ўзбектелеком” акционерлик компанияси 15 млрд сўм миқдорда соф фойда олди, бу 2014 йилнинг муқобил давридагидан 54,3% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниянинг маҳсулотларни реализация қилишдан олган соф тушуми 146,5 млрд сўмни (+40,6%), ялпи фойдаси 75,5 млрд сўмни ташкил қилди (+30,7%).

Биринчи чорак якунига келиб низом жамғармаси миқдори 37,73 млрд сўмни, заҳира капитали 246,6 млрд сўмни ташкил этди. Компания барча активлари қиймати 1,163 трлн сўмни ташкил қилди (+11,7%).

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбектелеком” АК Ўзбекистоннинг энг йирик телекоммуникация оператори бўлиб, UZTELEСOM, UZMOBILE ва UZONLINE савдо белгилари остида хизмат кўрсатади. Компания таркибида 22 филиал, 14 ҳудудий бўлинма, 8 ихтисослашган ва 3 шўъба корхоналари мавжуд. Ширкатнинг маҳаллий телекоммуникация тармоғи 2 млн рақамдан иборат 2 минг АТСдан иборат бўлиб, уларнинг 93,6% рақамли телефон станцияларидир.

$1 = 2517,8 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: