Биринчи тўрт ойда Самарқандга келган туристлар сони 4 баробаргача кўпайди

Дата: 17:33, 04-06-2018.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – 1 январдан 30 апрелгача Самарқандга келган туристлар сони 4 баробаргача кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

“Статистика бўйича ўтган йилнинг 1 январдан 30 апрелгача Самарқандга 7000 хорижий ва Ўзбекистон ҳудудларидан 210000 туристлар ташриф буюрган. 2018 йилнинг худди шу даврида эса бу ерга келган хорижий туристлар сони 28500 етди, республиканинг бошқа вилоятларидан келган туристлар сони 850000дан ошди. Жорий йилда Самарқандга 55 делегация таркибида 1134 киши ташриф буюрди. Улар дунёнинг 18 мамлакатларига мансуб. Шу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда Самарқандга келган сайёҳлар сони 4 баробаргача кўпайди”, - дейилади муассаса хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 10 февралдан буён Ўзбекистонда Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Турция ва Япония фуқаролари учун визасиз режим амал қилмоқда.

Сурат манбаи: http://uznews.uz/ru/article/6573

Янгилик билан ўртоқлашиш: