Биринчи ярим илликда Тошкент вилояти корхоналари томонидан қиймати $314 млнлик товарлар экспорт қилинди
Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йилида Тошкент вилояти корхоналари томонидан қиймати $314 млнлик товарлар экспорт қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вилоят ҳокимиятидан хабар қилишларича, ҳозирда ҳудуд 85 мамлакат, шу жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Германия, Австрия, Япония, Россия, Хитой билан савдо алоқаларига эга.
Маҳсулотлар экспорти таркибига эса анъанавий равишда озиқ-овқат ва мева-сабзовот маҳсулотлари, тайёр текстиль буюмлари, технологик ускуналар, мураккаб маиший маҳсулотлар киради.
Ҳудуд иқтисоиётининг етакчи тармоғи саноат ҳисобланади.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент вилоятига Ўзбкистон ЯИМнинг 9,6%, саноат маҳсулотларининг 12,4%, хизматларнинг 9,4% тўғри келади. Ҳудудда йирик ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт, қурилиш саноатлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари мавжуд. Улар орасида “Женерал Моторс” ҚКнинг автомобил двигателлари ишлаб чиқириш заводи, Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод шаҳарларида йирик корхонлар кабилар мавжуд.


