Биринчи ярим йил охиригача Тошкентда маршрут таксиларига ҳақ тўлаш учун жетонлар жорий қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 19:20, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Биринчи ярим йил охиригача Тошкентда маршрут таксиларига ҳақ тўлаш учун жетонлар жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” раиси Отабек Содиқов пойтахт ҳокимиятидаги матбуот анжуманидада маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзТАГ маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, компания маршрут таксилари учун автобусларда фойдаланиладиган жетонлар жорий қилишни кўриб чиқмоқда.

“Энди маршруткалар учун махсус жетонлар жорий қилиш ғояси туғилди. Бунда бир оз ўзига хосл жиҳатлар мавжуд. Маршруткаларда автобуслардан фарқли ўлароқ йўлкира ҳақи турлича. Шунинг учун турли қийматдаги жетонлар – 1 минг сўмлик, 1,5 минг сўмлик ва 2 минг сўмлик жетонлар жорий этишни режалаштираяпмиз”, - деб иқтибос келтиради Sputnik-Ўзбекистон О.Содиқовнинг сўзларидан.

“Тошшаҳартрансхизмат” раиси йўловчилар етмаган суммани нақд пулда тўлайдилар, деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил 1 мартдан Тошкентда жамоат транспортида кира ҳақи тўлаш учун жетонлардан фойдаланиш жорий этилган эди. Ушбу жетонларни пластик карточкага махсус жойлардан сотиб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: