Биринчи ярим йилда Андижон вилоятининг саноат корхоналари 5,013 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар

Дата: 18:02, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 6 ойида Андижон вилоятининг саноат корхоналари 5,013 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар, жумладан, ҳудудий саноат корхоналари томонидан 796 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу 2014 йилнинг муқобил давридагига нисбатан 21,5% кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 3,775 трлн сўмдан ошган (+5,1%).

2013-2015 йилларда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ўтган 6 ойда саноат, маиший хизматлар, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 2 минг лойиҳалар амалга оширилиб, 114 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, 18 минг янги иш ўрни ташкил этилди. Фақат озиқ-овқат саноати йўналишида 58 янги қувватлар фойдаланишга топширилди.

Эслатиб ўтамизки, Андижон вилояти республиканинг йирик аграр-саноат ҳудудидир. Вилоят ҳудудининг умумий майдони 4,3 минг кв. км. Вилоят таркибига 14 маъмурий туманлар, шунингдек, 3 йирик шаҳарлар – Андижон, Асака ва Хонобод киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: