Биринчи ярим йилда Қозоғистон ўзбек автомобиллари импортини 19 баравардан зиёдга қисқартирди

Дата: 17:50, 31-07-2015.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Январ-июнда Қозоғистон Ўзбекистондан қиймати $9,8 млнлик 1063 енгил автомобил импорт қилди, бу эса 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда сон жиҳатдан 19,1 баравардан зиёдга, қиймат жиҳатидан 14,9 бараварга камдир, деб хабар берди ҚР молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси (ДДҚ). Бу ҳақида КазТАГ маълум қилоқда.

ДДҚ сайтида эълон қилинган статмаълумотларда таъкидланишича, Божхона иттифоқи мамлакатларисиз ҳисоблаганда январ-июнда мамалакатга енгил автомобиллар импорти 6435 донани ташкил этиб, уларнинг қиймати $129,5 млнга тенг бўлган. Бу эса сон жиҳатидан 6,5 бараварга, қиймат жиҳатидан 4,9 бараварга оздир.

Қозоғистонга Япония қиймати $54,5 млнлик (2088 автомобил, 3,8 баравар кам), Корея қиймати $20,6 млнлик (1167 автомобил, 3,6 баравар кам) Хитой қиймати $8,2 млнлик (837 автомобил, 16,6% баравар кам) ва АҚШ қиймати $14,4 млнлик (484 автомобил, 5,3 баравар кам) автомобил етказиб берган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: