Биринчи ярим йилда ўзбек банклари 35,7 млрд сўмдан зиёд таълим кредитлари бердилар
Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида ўзбек банклари 11106 талабаларга 35,7 млрд сўмдан зиёд таълим кредитлари бердилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистонда таълим кедитлари бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга эса 5 йилгача бўлган муддатга ажратилади. Камтаъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50% туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади”, – деб аниқлаштиришди Марказий банк матбуот хизматида.
Таълим кредитлари чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига фоизсиз ставкада; талабаларнинг қолган тоифаларига республика Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчан фоиз ставкасида (ҳозирги пайтда 9%) ажратилади.
Хусусан, кейинги 4,5 йилда тижорат банклари томонидан 72 мингдан зиёд талабага жами 225 млрд. сўмдан ошиқ миқдорда таълим кредитлари ажратилган.
$1 = 2610,89 сўм


