Биринчи ярим йилда Ўзбекистон автотранспорт тармоғига 77,6 млрд сўм инвестиция киритилди
Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон автотранспорт тармоғига 77,6 млрд сўм инвестиция киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигидан хабар беришларича, ўтган муддат давомида 78 очиқ тендерлар ўтказилиб, натижада 673 пассажир маршрутлари очилди.
Эслатиб ўтамизки, кейинги 15 йилда амалдаги йўловчи ташувлари маршрутлари сони 2,313 ўсиб, 4,317тага етди. Булардан 990 шаҳар, 2708 шаҳар атрофи, 619 шаҳарлараро маршрутлардир.
Шунингдек, ҳисобот даврида Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида Халқаро автомобил алоқаси ҳақидаги келишув лойиҳаси, Ўзбекистон ва Испания ҳукуматлари ўртасида Халқаро автомобил алоқаси ҳақидаги келишув лойиҳаси матни ишлаб чиқилди.


