Биринчи ярим йилда Ўзбекистонда 274 давлат активлари сотилди

Дата: 11:42, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда қиймати 66,94 млрд сўмлик 274 давлат активлари сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Уларнинг катта қисми, 154таси “нол” қийматида, $19,32 млн ва 154,1 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари, шунингдек, 5,092 минг янги иш жойлари яратиш шарти билан янги эгаларига топширилди”, – деб таъкидлашди давлат рақобат қўмитаси матбуот хизматида.

Бугунда 1,167 минг давлат активлари очиқ савдоларга қўйилган. Улардан 452таси “нол” қийматида сотилади. Сотилаётган 715 объектларнинг 257тасида баҳони қадамба-қадам тушириш механизми қўлланмоқда. Барча манбалар бўйича хусусийлаштиридан тушган маблағлар 42,5 млрд сўмни ташкил қилди, бундан 14,64 млрд сўми республика бюджетига ўтказилди.

$1 = 2570,22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: