Биринчи ярим йилда Ўзбекистонда кўмир ишлаб чиқариш 11,4% пасайди

Дата: 13:49, 20-08-2015.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда кўмир ишлаб чиқариш 11,4% пасайиб, 1,78 млн тоннага тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Энг кўп кўмир “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан қазиб олинди – 1,67 млн тонна (– 10,3%), “Шарғункўмир” АЖ 63,3 минг тонна (+58,3%), “Апартак” МЧЖ 51,8 минг тонна (– 54,2%) кўмир қазиб олди. Жами 9,1 млн куб. метрлик қазиш ишлари бажарилди (– 6,5%)”, – деб таъкидлашди “Ўзбеккўмир” АЖ матбуот хизматида.

Қиймати 187,2 млрд сўмлик (+51,6%) товар маҳсулотлари чиқарилди. Кўмир тармоғида 10,7 млрд сўм миқдорда соф фойда олинди. Тармоқ бўйича ўртача рентабеллик 9,8% ташкил қилди.

2015 йилнинг 1 июнига келиб дебитор қарздорлик 122,5 млрд сўмга, кредитор қарздорлик 295,3 млрд сўмга етди.

$1 = 2590,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: