Биринчи ярим йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $17,7 млрдни ташкил этди
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – 2018 йил январ-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $17,7 млрдни, шу жумладан, экспорт $7,8 млрдни ва импорт $9,9 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.
Ўз навбатида, биринчи ярим йилда ташқи савдо айланмаси салдоси минус $1,7 млрдни ташкил этди, шу жумладан, МДҲ давлатлари билан минус $0,8 млрд ва ва бошқа давлатлар билан минус $1,3 млрд.
Энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 78,5%, табиий газ экспорт ҳисобига – 1,9 бараварга, кимё маҳсулотлари ва улардан ясалган буюмлар ҳисобига – 5,3%, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар экспорти ҳисобига – 18,7% кўпайди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажми бундай маҳсулотларни экспортга етказиб беришнинг 73,4% ошиши ҳисобига 58,9% кўпайди.
Импорт таркибида асосий улуш машина ва асбоб-ускуналар (умумий импорт ҳажмида 33,7%) ва кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (11,5%) ҳисобига тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтмизки, МДҲ давлатлари орасида Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкорлар ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 28,4%ни, бошқа давлатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Афғонистон, Германия, Латвия, Эрон, Франция давлатлари ҳисобланиб, уларнинг улуши 33,8%ни ташкил қилмоқда.
$1=7787,81 сўм
Сурат манбаи: http://protoday.uz/ru/03144484