Биринчи ярим йилда “Ўзметкомбинат” прокат ишлаб чиқаришни кўпайтира олмади
Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида “Ўзметкомбинат” АЖ 367,1 минг тонна тайёр прокат (чиғирланган темир) ишлаб чиқариб, ушбу кўрсаткични ўтган йилдагига нисбатан кўпайтира олмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Комбинат 557,8 млрд сўмлик товар маҳсулотлари (+1%), 26,6 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари (+0,9%) ишлаб чиқарди. 6,3 млрд сўмлик локализациялашган маҳсулотлар ҳам чиқарилди ва бу прогноздагидан 2,2% ошиқ”, – деб таъкидлашди“Ўзметкомбинат” матбуот хизматида.
Қатор чораларни амалга ошириш натижасида комбинат маҳсулот таннархини 11,8% ёки 39,5 млрд сўмга пасайтиришга эришди. 30,95 млрд сўмлик капитал киритмалар ўзлаштирилди (прогнозга нисбатан 100,1%).
Эслатиб ўтамизки, “Ўзметкомбинат” АЖ Ўзбекистон металлургия саноатининг етакчи корхонасидир. Комбинат таркибида пўлат эритиш ва прокат ишлаб чиқариш, рангли металлар ишлаб чиқариш, шунингдек, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўлинмалари мавжуд.
2015 йилнинг биринчи ярмида корхона томонидан 13,5 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилиб (+0,2%), бунинг 12,3 млрд сўми сирланган идишларга тўғри келади.
$1 = 2580,19 сўм