Биринчи ярим йиллик якунларига кўра Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 8,1% ташкил қилди

Дата: 16:17, 17-07-2014.

     Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 8,1%, қурилиш ишлари ўсиши 17,4% ташкил қилди. Давлат бюджети ЯИМ нисбатан 0,1% профицит билан бажарилди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг биринчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишида эълон қилинди.
     ЯИМ ўсишига экспорт салоҳиятини рағбатлантириш ва экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, илгари маҳсулотларини четга чиқармаган корхоналарни экспортга жалб қилиш чоралари кўмаклашди.
     Ички истеъмолни рағбатлантириш, истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кескин кўпайтириш, хизматлар ва сервис соҳасини тезкор ривожлантириш чораларини амалга оширишни давом эттириш истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 10%, чакана савдо айланмасини 13,7% ва пулли хизматлар ҳажмини 9,7% оширишга имкон берди.
     Хизматларнинг ЯИМ улуши 2013 йилнинг биринчи ярмидаги 52,4%дан жорий йилнинг олти ойида 52,7%гача ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: