Биринчи ярим йилликда O’zbekinvest Hayotнинг суғурта мукофотлари ўсиши 76% ташкил қилди

Дата: 19:34, 25-07-2016.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида O’zbekinvest Hayot суғурта компанияси 16,8 млрд сўмлик суғурта мукофотлари йиғиб, ушбу кўрсаткични ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 76% оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Ҳисобот даврида тузилган битимлар орасида ҳаётни ва саломатликни суғурталаш шартномалари бўйича суғурта мажбуриятлари миқдори 658,3 млрд сўмдан ошди ва 12,2% ўсди. Суғурта портфели таркибида асосий ўрин (97% ортиқроғи) ҳаёт суғуртаси, жумладан, мажбурий суғурта турларига тўғри келди. Ҳаётни кўнгилли равишда узоқ муддатга суғурта қилишнинг улуши деярли 76% ташкил этиб, ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 80% атрофида ўсди, - деб таъкидлашди компанияда.

Жорий йилда компания фаолиятини янада ривожлантириш ниятида. Бу ишлар биринчи навбатда ҳаёт суғуртаси мижозлари сонини ошириш ҳисобига амалга оширилади. Шунингдек, махсус дастур ва янги маҳсулотларни жорий этиш, ҳудудларга чиқиш, суғурта агентлари фаолиятини фаоллаштириш каби ишлар ҳам режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, O‘zbekinvest Hayot – Ўзбекистонда мажбурий суғурта бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини олган мамлакатдаги биринчи ширкатдир. Компаниянинг низом жамғармаси миқдори 4 млн еврога тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: