Биринчи ярим йилликда РФдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми $197 млнга қисқарди

Дата: 16:33, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январ-июнида РФдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми $197 млнга: 2015 йилдаги $1,149 млрддан жорий йилдаги $952гача қисқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФ Марказий банки маълумотларига кўра, 2016 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга $696 млн ўтказилган, айни пайтда бир ўтказманинг ўртача миқдори (БЎЎМ) $273га тенг бўлган. Кўрсатилган муддатда Тожикистон $495 млн (БЎЎМ – $99), Қирғизистон – $487 млн (БЎЎМ – $233), Қозоғистон – $151 млн (БЎЎМ – $225), Туркманистон – $3 млн (БЎЎМ – $392).

РФда Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказиш тизимлари орқали амалга оширилган ўтказмалар ҳажми юқоридаги муддатда ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда $563 млн ошди ва $2,438 млрдни ташкил қилди.

Молия муассасаси маълумотларига кўра, январ-июн ўртасида Ўзбекистонга $952 млн (ўтган йилнинг муқобил даврида – $1,149 млрд), Тожикистонга – $598 млн (ЎЙМД – $696 млн), Қирғизистонга – $637 млн (ЎЙМД – $570 млн), Қозоғистонга – $203 млн (ЎЙМД – $148 млн), Туркманистонга – $5 млн (ЎЙМД – $8 млн) келиб тушган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: