Биринчи ярим йилликда ўзбек куч тизимлари Қирғизистондан 4 млрд сўмлик атрофида контрабанда қўлга олдилар
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон МХХ ҳарбий хизматчилари билан биргаликда Қирғизистондан қиймати 4 млрд сўмлик атрофида товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ 854 факт аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фақат жорий йилнинг иккинчи чорагида Қирғизистоннинг Боткент вилояти Қадамжой тумани ҳудудидан қиймати 2 млрд сўмлик атрофида товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кириш бўйича 340 фактга чек қўйилди. Қиймати 181 млн 720 минг сўмлик 10 ҳолатга нисбатан Фарғона вилояти Давлат божхона қўмитаси бошқармаси томонидан жиноят ишлари очилди”, – деб таъкидланади Ўзбекистон Миллий хавсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси хабарида (МХХ ДЧҚХ).
МХХ ДЧҚХ маълумотларига кўра, қоидабузарлар чегарани мумкин бўлмаган жойларда кесиб ўтмоқдалар.
“Ушлашга уриниш жараёнида қоидабузарлар товар ва ҳаракатланиш воситаларини ташлаган ҳолда Қирғизистоннинг Боткент вилояти Қадамжой тумани ҳудудида яширинмоқдалар. Аммо Қирғизистон чегарачилари томонидан уларни қўлга олиш ва ўзбек томонига топширишда кўмак кўрсатилмаяпти”, – деб қайд этилади ўзбек куч тизимлари хабарида.