Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ЯИМ 8,1% ўсди

Дата: 13:13, 17-07-2015.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-июнида Ўзбекистон ЯИМ 2014 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 8,1% ўсди, деб хабар қилди мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиеев Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисдаги чиқишида.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми 6,5% (6,9%), асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг ўсиши  9,8% (10,8%) ташкил қилди.

“Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 8,1%, экспорт ҳажмларининг 7,4% ўсди, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди”, – деб таъкидланади ҳукуматнинг ахборот хабарида.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, хизматлар ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, ички талабни мутаносиб рағбатлантириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг 13,5%, чакана товар айланмасининг 14,8% ва хизматларнинг 13,1% ўсишини таъминлади.

2015 йилда ҳукумат ЯИМ ўсишини 8%, саноат ишлаб чиқариши ўсишини 8,3%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ўсишини 6,9%, капитал киритмалар ҳажми ўсишини 10,9% даражасида бўлади, деб прогноз қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: