Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш суръатлари бўйича МДҲ барча мамлакатлардан ўзиб кетди

Дата: 12:53, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиш суръатлари бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги (МДҲ) барча мамлакатлардан ўзиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МДҲ Статистика қўмитасининг 5 августда эълон қилинган ҳисоботига асосланган ҳолда.

Ҳисоботга мувофиқ, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон ЯИМ 8,1% ўсган. Кейинги ўринларда Тожикистон (6,7%), Қирғизистон (4,1%), Озарбайжон (2,1%) ва Беларусия (1,2%) давлатлари бормоқда.

Қатор МДҲ мамлакатлари 2014 йил биринчи чораги бўйича маълумотларни 2013 йилнинг муқбил даври билан солиштирган ҳолда тақдим қилдилар. Улар орасида Қозоғистон (3,8%), Молдавия (3,6%), Арманистон (3,1%) ва Россия (0,9%) бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: