Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда 116,7 км автойўллар қурилиб, реконструкция қилинди

Дата: 18:04, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 116,7 км автойўллар қурилиб, реконструкция қилинди, шунингдек, 34,9 км автойўллар капитал таъмирланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жами жорий йилда 376,1 км автойўллар қурилиб, реконструкция қилиниб, капитал таъмирланади. 2019 йилга қадар умумий узунлиги 2699,8 км бўлган автойўллар, йўл ўтказгичлар ва транспорт чорраҳаларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзавтойул” ДАК бош мутахассиси Махмуд Жумаев.

Бундан ташқари, туризмни ривожлантириш дастури доирасида Урганчнинг 11 кўчасидан ўтувчи 14,1 кмлик йўллари қурилиб, капитал таъмирланди.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Ўзбекистон автомобил йўлларининг умумий узунлиги 184 минг кмдан ошиқ, бундан 42,654 минг км – умумий фойдлаланишдаги автомобил йўллари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: