Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда 213 кмдан кўп йўллар қурилди ва реконструкция қилинди
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 213,6 км автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакат Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, ярим йилликда 88 км темир йўллар қайта тикланган, 272 юк ва 13 пассажир вагонлари қурилган. Ушбу ишлар йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантириш мақсадларида амалга оширилган.
Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳажмлари бўйича 425 млрд сўм капиталмаблағлар ўзлаштирилган. Бундан 257 млрд сўми Республика йўл жамғармаси ва $73 млни Ўзбекистон ҳукумати кафолати остида олинган хориий кредитлар ҳисобига амалга оширилган.
Мароқанд-Қарши ва Қарши-Термиз темир йўли қисмларини электрлаштириш лойиҳаси бўйича навбати билан $20,3 млн ва $12,1 млн ўзлаштирилган.
Ўзбекистонда юк ва йўловчилар ташувининг асосий қисми автомобил йўлларига тўғри келади. Хусусан, улар орқали юкларнинг 85% ва йўловчиларнинг 95% ташилади.