Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда асосий капиталга инвестициялар 41 млрд сўмдан зиёдни ташкил қилди

Дата: 17:31, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда 41,239 млрд сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 53,6% жалб этилган маблағлар ҳисобига тўғри келган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобига 46,4% тўғри келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг катта қисми, яъни жами инвестицияларнинг 32,7% корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ташкил қилди.

Ўз навбатида, тижорат банклар кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳиссасига 18,8% тўғри келди. Тўғридан-тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар 12,1%, аҳоли маблағлари 13,6%, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 7,5%, Ўзбекистон кафолати остида хорижий кредитлар 8,8%, Республика бюджети 3,4% ва Давлат мақсадли жамғармалари 3,1% ташкил этди.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Навоий, Наманган ва Сурхандарё вилоятларида қайд этилди.

Ўз навбатида, Бухоро вилоятида ўсиш суъатларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 59,1% пасайиши қайд этилди.

Асосий капиталга инвестицияларнинг ўзлаштирилган ҳажми бўйича ҳудулар кесимида Тошкент шаҳри (жами асосий капиталга инвестицияларнинг 24,3%), Бухоро (11%), Қашқадарё ва Навоий вилоятлари (навбати билан 10,2% ва 10,7%) етакчилик қилмоқда.

$1=7813,42 сўм

Сурат манбаи: http://www.sistec.ro/ro/financiar-bancar/

Янгилик билан ўртоқлашиш: