Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариши 6,9% ўсди

Дата: 14:25, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июнида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариши пул ҳисобида 1,531 трлн сўмни ташкил қилди, бу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 6,9% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳисоб-китоблар деҳқон хўжаликлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўз улушларини биринчи ярим йилликда 75,1% қадар кўпайтирганлигини кўрсатди (2013 йил шу даврида - 74,3%).

1 июл ҳолатига келиб республикада 5,783 млн тонна буғдой, 1,225 млн тонна картошка, 2,41 млн тонна сабзовотлар, 150,7 минг тонна полиз маҳсулотлари, 782,4 минг тонна мевалар, 22,2 минг тонна узум етиштирилди.

“Шунингдек, ушбу муддат давомида тирик вазнда 886,1 минг тонна гўшт, 3,676 млн тонна сут, 2,517 млрд дона тухум, 17,3 минг тонна жун етиштирилди, - дейилади Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабарида.

$1 = 2355,69 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: