Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши 8,1% ўсди

Дата: 14:21, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ҳажми пул ҳисобида 34,658 трлн сўмни ташкил қилди, бу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 8,1% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунга саноатда меҳнат унумдорлигининг 2013 йил биринчи ярмига қараганда 6,3% ўсгани ҳам маълум таъсир кўрсатди”, - дейилади Давлат статистика қўмитасининг хабарида.

2014 йилнинг январ-июнида Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни локализация қилишни чуқурлаштириш дастури доирасида 1,155 тлрн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, биринчи ярим йилликда истеъмолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 10,8% ўсгани кузатилди.

$1 = 2355,69 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: