Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда умумий қиймати $1,9 млрдлик 43 объектлар қурилиши якунланди

Дата: 19:34, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ - 2016 йилнинг биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда умумий қиймати $1,9 млрдлик 43 объектлар қурилиши якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу жумладан, “Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш”, “ЖМ Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида «Т-250» русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш», “Индорама Қўқон текстил” хорижий корхонасида йигирув корхонаси ташкил этиш (ИВ-босқич)”, Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги “Фантекс” масъулияти чекланган жамиятида йигирув корхонаси ташкил қилиш”, “Мойлисой кони қурилиши”, “ГМЗ-3 да техник сувни чиқариш мосламаси ва чучуклаштириш қурилмасини қуриш”, “Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида полиэтилен плёнка ва қувурлар, “Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудида шиша толасидан иссиқлик изолация буюмлари ва кенг турдаги электр қурилма ҳамда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир. Шу билан бирга, умумий қиймати 3,4 миллиард доллардан зиёд 72 йирик янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда”, - дейилади Иқтисодиёт вазирлиги ва Статистика қўмитаси томонидан тайёрланган “2016 йилнинг I ярмида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида”ги ҳисоботида. Ушбу хисобот ТИВ сайтида жойлаштирилган.

Бундан ташқари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурлари доирасида қиймати 2,4 триллион сўмдан зиёд 8,9 минг лойиҳа, жумладан, саноат соҳасида 2 мингдан ортиқ янги қувватларни ишга тушириш, 390 корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва 133 ишлаб чиқариш объектини модернизация қилишни ўз ичига олган 2,6 минг лойиҳа амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: