Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда ярашиш институти шарофати билан 5,2 минг киши турмага тушишдан қутулиб қолди
Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ярашиш институти шарофати билан 5,2 минг киши турмага тушмай қолди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2013 йилда муқобил жазо услублари шарофати билан 12,1 минг киши турма жазосидан қутилди, кейинги 11 йил орасида эса бундай кишилар сони жами 15,56 минг кишини ташкил қилди”, - деб таъкидлашди Олий суд матбуот хизматида.
Бугунга келиб малакатда 60 турдаги жиноятлар таркиблари бўйича ярашиш институтлари имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Аммо оғир ва ўта оғир жиноятлари учун бекор қилинмаган судланганликка эга бўлган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.