Биринчи ярим йилликда Жиззах вилоятида локализация асосида $10,85 млнлик маҳсулот чиқарилди

Дата: 16:10, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 6 ойида Жиззах вилоятидаги локализация давлат дастурида иштирок этаётган корхоналар томонидан 25,35 млрд сўмлик ($10,85 млн) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугунга келиб вилоятдаги беш корхонада локализациялашган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Булар – “Жиззах аккумулятор заводи”, “Сэндвич панел” МЧЖ, Жиззах пластмасса” компанияси, “Кашмир текстиль” ширкати ва “Иморат Ада” хусусий корхоналаридир. Жиззах вилояти расмий ахборот портали маълумотларига кўра, ушбу корхоналар томонидан 2014 йилнинг биринчи ярмида $939,7 минглик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Қайд этилишича, улар томонидан 2013 йилда қиймати 65,9 млрд сўмлик ($28,2 млн) турли қувватга эга аккумуляторлар, сэндвич-панеллар, қурилиш масулотлари ишлаб чиқарилган. Экспорт ҳажми эса $2,1 млнни ташкил этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: