Биринчи ярим йилликда “Ўзсаноатқурилишбанк” инвесткредитларга 830 млрд сўм атрофида ажратди

Дата: 22:45, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки (АТБ) 830 млрд сўм атрофида инвесткредитлар ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан хабар қилишларича, инвестиция кредитларининг умумий таркибида 72 миллиард сўм халқаро молия ташкилотлари, 477,6 миллиард сўм Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, 280 миллиард сўм банкнинг ўз маблағлари ва бошқа манбалар томонидан ажратилган.

Молия муассаси томонидан жалб этилган инвестициялар, масалан, Шўртан конида қўшимча компрессор станцияси қурилишига, Қўнғирот сода заводида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, “Навоиазот” ОАЖ модернизация қилиш кабиларга йўлланган.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ республиканинг энг йирик банкларидан биридир. 1 июл ҳолатига банкнинг низом капитали 622,5 млрд сўмга тенг бўлиб, активлари 8,191 трлн сўмдан (+1 трлн сўм) ошди.

Ҳозирда “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ низом капитали 622,5 млрд сўмга тенг. 1 июлга келиб банк активлари миқдори 8,191 трлн сўмдан ошди (+1 трлн сўм).

Янгилик билан ўртоқлашиш: