Бишкек ва Тошкент қирғиз-ўзбек давлат чегарасига доир бошланғич шартномани имзолашга тайёрлар

Дата: 15:33, 17-08-2017.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Бишкек ва Тошкент қирғиз-ўзбек давлат чегарасига доир бошланғич шартномани имзолашга тайёрлар. Бу ҳақида ҚР бош вазири Сооронбай Жээнбеков баён қилди, деб хабар қилади КирТАГ ҚР ҳукумати матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнидаги ижобий силжишни мамнуният билан қайд этаман. 2016 йил августдан жорий йил августигача 15 учрашувлар ўтказилди. 1170,53 км чегарани ўз ичига олган “Қирғиз-ўзбек давлат чегараси лойиҳа ўтиш линиясининг тавсифи” лойҳаси тайёрланди. Тарафлар уни Қирғиз-ўзбек давлат чегараси ҳақида бошланғич шартномага киритишга келишиб олдилар. Ушбу хужжатнинг имзоланиши чегаралар бўйича музокараларга ижобий таъсир қилиб, муносабатлармизни янги даражада олиб чиқишига ишонаман”, - деди С.Жээнбеков иккитомонлама ҳамкорлик ва давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари ишига якун ясар экан.

ҚР бош вазири ўзбек томонига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида делегациянинг қўшма комиссиялар ишида фаол қатнашгани учун миннатдорлик билдирди.

“Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг бугунги ташрифи жуда муваффақиятли ўтди. Биз бугун муаммоларни муҳокама қилдик ва энг яқин кардошлар каби кўп масалалар юзасидан келишиб олдик. Бу ишларнинг бардавом бўлишига умид қиламиз”, - деб хулоса қилди Жээнбеков.

Қирғиз-ўзбек чегарасининг узунлиги 1 минг 378 км бўлиб, бундан 1 минг 058 км белгиланган. 58 ер участкаларидаги 324 км чегара ҳали келишилмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: