Бишкекда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси фирибгарлик учун қўлга олинди

Дата: 21:26, 15-02-2017.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Бишкекда пенсионерлар билан боғлиқ фирибгарлик учун етти кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, улар орасида Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ҳам бор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 26 январида Бишкекнинг Октябр тумани ИИБ 1934 йилда туғилган М.Ч. мурожаат қилиб, номаълум аёл ва 30-35 ёшлардаги эркакка нисбатан чоралар кўришни сўради. Фирибгарлар ўзларини Россия президенти Владимир Путин номидан Персионерларга моддий ёрдам кўрсатиш фонди ходимлари сифатида таништириб, аёлнинг ишончига кирган ҳолда унинг 939 минг 39 қирғиз сўми ($13,5 смингдан зиёд) пулини олиб қўйишган”, - дейилади Бишкек ШИИБ хабарида.

Милиция қўлга олинганлар яшаган жойларда тинтув ўтказмоқда. Ашёвий далиллар олиб қўйилган. Гумондорлар айбларига иқрор бўлиб, яна бешта шундай жиноятни содир этганликларини тан олганлар.

Ушбу факт юзасидан ҚР ЖК “Фирибгарлик” моддаси бўйича жиноят иши очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: