Биз ҳамкорликнинг янги даврига кирдик – АҚШ элчиси

Дата: 12:31, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Биз ҳақиқатдан ҳам иккитомонлама муносабатлардаги ҳамкорликнинг “янги даври”га кирдик, дея таъкидлади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Л. Спратлен мамлакатлар орасидаги бугунги муносабатларни шарҳлар экан, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Памела Леора Спратлен Тошкентда АҚШ мустақиллиги кунига бағишланган тантанали қабул маросимидаги нутқида Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётганини маълум қилди. Айни пайтда, 28 июнда Оқ Уй президент Трампнинг ушбу лавозимга Даниэль Н. Розенблюмни тайинлаш ниятини эълон қилди.

Қўшма Штатлар дипломатик вакиллиги раҳбари бугун у “уч йил аввал келган мамлакатдан анча фарқ қиладиган Ўзбекистонда” ишлаётганини таъкидлаб ўтди. “Биз бирга бўлган вақт давомида икки мамлакатларимиз орасидаги стратегик ҳамкорликни янгиладик ва фаоллаштирдик, бу президент Мирзиёев ва президент Трампларнинг ўтган ойда Вашингтондаги тарихий учрашувида акс этди”, - деб таъкидлади у.

Спратленнинг сўзларига кўра, “Ушбу учрашув Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади. Президент Трамп Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг дадил раҳбарлиги остида муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлардаги улкан ютуқларига ўз ҳурматни изҳор этди”.

“Биз Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги прогресс (тараққиёт) ортга қайтарилмаслиги ҳақидаги ва унинг диққат марказида Ўзбекистон халқининг манфаатлари биринчи ўринда туриши тўғрисидаги баёноти қўллаб-қувватлаймиз. Унинг яхши бошқарув, суд ислоҳотини ва қонун устуворлиги, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ва ижтимоий ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар стратегияси, миллий янгиланишни рағбатлантирди ва бутун дунёда ҳурмат эътиборга сазовор бўлди”, - деб таъкидлади Америка дипломатик миссияси раҳбари.

Шунингдек, Памела Л. Спратлен Ўзбекистоннинг замонавий яхши қўшничилик сиёсати мамлакатнинг Марказий Осиёда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда асосий ролини кучайтиришига ҳам эътибор қаратди. “Ўзбекистон ноябр ойида Самарқандда конференция ташкил этиб ва кейинроқ март ойида Афғонистон бўйича Тошкент анжуманини ўтказган ҳолда, аввалига, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан, Афғонистондаги барқарорликни ҳам қўшган ҳолда, минтақавий хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш бўйича ташаббусни ўз қўлига олди”, - деб санаб ўтди АҚШ элчиси.

Шунингдек, АҚШ элчиси инсон ҳуқуқлари масаласида икки томонлама муносабатларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди ҳамда шу муносабат билан Америка Қўшма Штатлари “яқинда кўплаб виждон маҳбусларининг озод қилиниши, тизимли болалар меҳнатининг бартараф этилиши ва мажбурий меҳнатни камайтириш йўлидаги сезиларли тараққиётни” маъқуллашини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Элчи, иқтисодий ҳамкорликка ўтар экан, Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон президент Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи чоғида янгиланган иқтисодий ҳамкорликнинг бир белгиси сифатида $5 млрд ҳажмидаги 20дан ортиқ йирик ишбилармонлик битимларини имзоланганлигини ҳам қайд этиб ўтди. Шунингдек, у октябр ойида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё Савдо форуми ва жорий йилда Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг 25 йиллиги нишонланиши ҳақида ҳам таъкидлади.

Сурат манбаи: https://rus.azattyk.org/a/kyrgyzstan_usa_manas/24896282.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: