Биз тиббий авиацияни қайта тиклаймиз – Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари

Дата: 17:41, 03-07-2018.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тиббий авиация қайта тикланади, деди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги раҳбари Азим Аҳмадхўжаев, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу ҳақида Daryo.uz интернет-нашрига интервьюсида айтиб ўтди.

“Ҳозирги кунда Nokia компанияси билан ҳамкорликда «Обод қишлоқ» дастури доирасида Навоий вилоятида Smart Village лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. У ерда: ёнғин хавфсизлигидан хабар берувчи тизим, кўчаларни тўғри ёритиш, алоқа тизими бўлади. Бундан ташқари, Навоий вилоятида аҳоли яшаш пунктлари бир-биридан узоқда жойлашган. Ҳаво тиббиёти тизимини яратамиз. Вертолёт майдонлари қурамиз. Биз бунга келамиз”, - дея қайд этди А. Аҳмадхўжаев.

У лойиҳа йил охиригача якунланиши ҳам айтиб ўтди.

Сурат манбаи: https://www.kommersant.ru/doc/2438006

Янгилик билан ўртоқлашиш: