Биз ўйин режасини 100% бажардик, натижани эса адолатли дейиш мумкин – Самвел Бабаян

Дата: 16:45, 09-09-2015.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Биз ўйин режасини 100% бажардик, натижани эса адолатли дейиш мумкин, деди Ўзбекистон миллий темаси бош тренери Самвел Бабаян 2018 йилги Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, 4-тури доирасидаги 1:5 ҳисобида якунланган Филиппин – Ўзбекистон ўйини якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

“Ўйлайманки, бугун мухлисларимизга ёқадиган ажойиб ўйин бўлди. Биз ўйин режасини 100% бажардик, натижани эса адолатли дейиш мумкин”, - деб иқтибос келтиради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати Самвел Бабаяннинг ўйиндан кейинги матбуот анджуманидаги сўзларидан.

“Бугун (8 сентябр – ЎзТАГ) биз жуда жиддий рақибга қарши ўйинда майдонга тушдик. Ҳисобдаги катта фарқга қарамай, Филиппин терма жамоаси жуда тартибли ва яхши шаклланган жамоа. Ўйинда мураббийнинг имзоси сезилиб турибди ва яхши ижрочилар борлигини ҳам кўрдик. Бундай ҳисобни аввалдан ҳеч ким айта олмасди. Аммо, рақибни ҳурмат қилган холда айтишим керакки, бугун биз кучлироқ эдик ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди”, - деб қўшимча қилди Бабаян.

Эслатиб ўтамизки, 8 сентябрда футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Филиппин устидан 1:5 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: