Бизнес-форум доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон деярли $1 млрдлик шартномаларни имзолайди

Дата: 13:55, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Қозоқ-ўзбек бизнес-форуми доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон деярли $1 млрдлик 75 шартномаларни имзолайди, Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев маълум қилди.

“Биз музокараларни кеча бошладик. Чегараларни очиш, ўзаро транспорт алоқаси ва савдо бўйича қилинган ишлар мамлакатларимиз орасидаги савдо ҳажми кескин ошишига олиб келгани ҳақида гаплашдик (кейинги 5 ойда ўзаро товар айланмаси 30% ошган – КазТАГ). Янги маҳсулот турлари етказилиб берила бошланди. Бугун икки томондан 500 тадбиркор қатнашаётган катта бизнес-форум бўлиб ўтмоқда. Менга маълум қилишларича, деярли $1 млрдлик 75 шартномалар имзоланади”, - деди Н.Назарбаев пайшанба куни ҚРда давлат ташрифи билан бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокараларда.

Шунингдек, қозоқ давлати раҳбари бу Ш.Мирзиеевнинг президент сифатидаги Қозоғистонга биринчи ташрифи эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз келажак, иқтисодиётнинг ўсиши ва маданий-гуманитар алоқаларда Ўзбекистон, шахсан сиздан умидимиз катта. Ташрифингизни муваффақиятли қилиш учун биз томонимиздан барча зарур ишлар қилинади”, - деб хулоса қилди Н.Назарбаев.

Эслатиб ўтамизки, Ш.Мирзиёев Қозоғистонга чоршанба куни етиб борган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: